Оммавий Оферта

Terashop.uz онлайн савдо платформасининг фойдаланувчи битими

terashop.uz (бундан буён - terashop.uz) онлайн савдо майдончасининг ушбу Фойдаланувчи битими Етказиб берувчилар ва Фойдаланувчилар terashop.uzда харидлар қилганда, terashop.uz тақдим этадиган хизматлардан, шунингдек, terashop.uzнинг онлайн хизматларидан (бундан буён Хизматлар деб номланади) фойдаланишни тартибга солади. Етказиб берувчи учун ушбу Битим шартларини қабул қилган пайт деб у ўз Товарларини эълон қилиш мақсадларида Сайтда рўйхатдан ўтган пайт, Фойдаланувчи учун эса сайтда ёки Ҳисоб ёзувларида эълон қилинган Товарларларни харид қилиш мақсадларида Сайтда эълон қилинган Товарлар ва хизматларни кўриб чиқиш ёхуд бошқа ҳаракатларни амалга ошириш (буюртма бериш, хатлар ёзиш, Етказиб берувчига кўрсатилган рақам бўйича қўнғироқ қилиш ва бошқалар) ҳисобланади.

АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

Сайт - интернет тармоғига сайт маъмури томонидан www.terashop.uz манзили бўйича жойлаштирилган, умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган электрон савдо майдончаси.

Сайт маъмурияти – сайт эгаси бўлган якка тартибдаги тадбиркор шахс ("Terashop.uz" ЯТТ).

Етказиб берувчи – тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва чакана савдо қилиш рухсатномасига эга бўлган, Сайт орқали товарлар сотиш учун Сайт платформасида ўз ҳисоб ёзувини яратиш мақсадида Сайтда рўйхатдан ўтган ва сотилган товарлар учун жисмоний шахсларнинг пул маблағларини олаётган шахс.

Фойдаланувчи/Мижоз – Сайтда эълон қилинган ахборотдан уларни келгусида сотиб олиш мақсадида фойдаланган ҳар қандай кирувчи.

Товар – Етказиб берувчининг мулки бўлган товарлар.

Ҳисоб ёзуви – сайт платформасида Етказиб берувчи томонидан яратиладиган ва у эълон қилган ахборотни акс эттиришга мўлжалланган махсус саҳифа. Ҳисоб ёзуви очиқ саҳифа ҳисобланади ва унда эълон қилинган ахборот, ҳеч қандай чекловларсиз, ундан фойдаланувчиларнинг ҳаммаси учун очиқдир.

Шахсий кабинет — сайтнинг фақат Етказиб берувчи кира оладиган махсус бўлими. Етказиб берувчининг ҳисоб ёзувида эълон қилинадиган ахборотни умумий бошқариш шахсий кабинет орқали амалга оширилади. Компания рейтинги – Етказиб берувчининг ҳисоб ёзувлари учун бериладиган кўрсаткич бўлиб, сайт каталогидаги таклифларни акс эттиришдаги устунликларни аниқлаб беради.

  1. САЙТНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ

1.1. Сайт умумий фойдаланиш учун очиқ Интернет-ресурс бўлиб, унда Етказиб берувчилар Сайт орқали ўз Товарларини сотиш мақсадида рўйхатдан ўтиш имконига эга бўладилар, Фойдаланувчилар/Мижозлар эса келгусида сотиб олиш учун, Сайтда эълон қилинган ва ҳисоб ёзувидаги ахборотдан фойдаланишлари мумкин.

1.2. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, Етказиб берувчи сайтнинг платформасида ўз ҳисоб ёзувини яратиш ва келгусида сотиш мақсадида ўз Товарлари ва хизматларини эълон қилиш имконига эга. Шунингдек Етказиб берувчи ўз ҳисоб ёзувида компания ҳақида қўшимча ахборотни эълон қилиш имкониятига ҳам эга. Етказиб берувчининг ҳисоб ёзувида эълон қилинаётган барча ахборот terashop.uz нинг тегишли бўлимларида параллел равишда эълон қилинади ва Сайт маъмуриятининг мулки ҳисобланади.

1.3. Сайт томонидан тақдим этилаётган муайян хизматларни олиш учун, Етказиб берувчидан terashop.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида ўзи ҳақида қўшимча маълумотларни, жумладан шахсий маълумотлар, мулоқот учун маълумотларни эълон қилиш талаб этилиш мумкин. Етказиб берувчи terashop.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида ўзи тақдим этаётган ҳар қандай ахборот ҳар доим аниқ, ишончли ва долзарб бўлишига розилик билдиради.

1.4. Етказиб берувчи ушбу Битимда назарда тутилган мажбуриятларни ҳар қандай бузганлик, шунингдек, барча кўринишдаги бузганлик оқибатлари, жумладан terashop.uz га етказилган зарарларни қоплаш учун (Ахборот жойлаштириш қоидаларига биноан) жавобгарликни ўз зиммасига олишга розилик билдиради.

1.5. Сайт маъмурияти ҳар қандай вақтда, бирор махсус хабар бермасдан, ёзув ҳисобини бошқариш бўйича етишиш осон бўлган функциялар ва имкониятлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.

1.6. Сайт битим ташкилотчиси ёки унинг тарафларидан бири эмас, балки қонун билан тақиқланмаган Товарларни сотиш, шунингдек, Сайтда ёки ҳисоб ёзувида эълон қилинган Товарларни харид қилиш мақсадида жойлаштириш имконини берадиган савдо алоқа платформаси ҳисобланади.

1.7. Сайт маъмурияти Товарларни келгусида сотиш учун улар ҳақида ахборот эълон қилмайди. Сайт маъмурияти фойдаланувчиларга сайтда ёки ҳисоб ёзувларида эълон қилинган Товарларни сотиб олиш ёки улардан фойдаланиш мажбуриятни юкламайди.

  1. САЙТДА АХБОРОТ ЭЪЛОН ҚИЛИШ

2.1. Сайтда ахборотни жойлаштириш Ахборотни жойлаштириш қоидаларига тўла мувофиқ тарзда амалга оширилиши шарт.

2.2. Агар жойлаштирилган ахборот Сайтда ахборот жойлаштириш қоидаларига мос келмаса, Сайт маъмурияти Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган ахборотни сайтда эълон қилишни рад этиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Бунда, ахборот Сотувчининг ҳисоб ёзувида ҳам, сайтнинг тегишли бўлимларида ҳам эълон қилинмайди.

  1. ХИЗМАТЛАР НАРХИ

3.1. Хизматлар нархи, сайтдаги “Тарифлар” бўлимида эълон қилинган шартларга кўра, Сайт маъмурияти томонидан белгиланади.

3.2. Хизматлар нархи олдиндан огоҳлантирмасдан ва хабар берилмасдан, ҳар қандай вақтда ўзгартирилиши мумкин. Шунингдек, Сайт маъмурияти ҳар қандай вақтда, олдиндан хабардор қилмай туриб, ҳисоб ёзувини бошқариш бўйича маълум вазифага (илгари бепул кириш мумкин бўлган) киришни ман қилиш ва унга фақат пуллик асосда киришни очиш ҳуқуқига эга.

3.3. Фойдаланувчи ушбу Битимнинг шартларини бузганлиги муносабати билан унинг ҳисоб ёзуви тўсиб қўйилган ёки ўчирилганда, Етказиб берувчи томонидан хизматлар учун тўланган сумма қайтариб берилмайди.

  1. ҲУҚУҚЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАР.

4.1. Сайт маъмурияти қуйидаги мажбуриятларни олади:

4.1.1. Ушбу Битим бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш, жумладан Сайтнинг сервислари меъёрида ишлаши ва, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, Етказиб берувчи тақдим этган шахсий маълумотларни тарқатмаслик.

4.2. Сайт маъмурияти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

4.2.1. Сайтнинг каталогида эълон қилишдан олдин, ҳар бир таклифни Сайт томонидан ўрнатилган қоидаларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан мажбурий равишда текшириш (модерация қилиш).

4.2.2. Агар ахборот Сайтда ахборот жойлаштириш қоидаларига мос келмаса, шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлса ёки ижтимоий ахлоқни ҳақорат қилса, Фойдаланувчи жойлаштираётган ахборотни (товарлар, янгиликлар, мақолалар ва ш.к.) таҳрир қилиш ёки сабабини кўрсатмаган ҳолда, эълон қилишни рад этиш.

4.2.3. Етказиб берувчи ушбу Битимнинг шартларини бир неча марта бузган тақдирда, Сайт маъмурияти ҳар қандай вақтда ҳисоб ёзувини, шунингдек, унда эълон қилинган ахборотни тўсиб қўйиш ёки ўчириб юбориш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Бунда Етказиб берувчига шундай чоралар кўрилганлиги ҳақида хабарни етказиш ёки етказмасликни ўз ихтиёрида қолдиради, ва ўз ҳаракатлари учун Етказиб берувчи ҳамда учинчи шахслар олдида жавобгар бўлмайди.

4.2.4. Сайт маъмурияти томонидан сайт қоидаларини ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузувчи фаолият юритаётгани ҳақида икки ёки ундан кўп марта огоҳлантирилган Етказиб берувчи ёки Фойдаланувчи бир неча марта қоида бузувчи ҳисобланади.

4.2.5. Қуйидаги ҳолларда ҳам ҳисоб ёзувлари Сайт маъмурияти томонидан огоҳлантиришсиз ўчириб юборилиши ёки тўсиб қўйилиши мумкин:

  • Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг бажариш учун мажбурий бўлган қарорларини олганда;
  • Сайт Етказиб берувчиси муаллифлик ва (ёки) аралаш ҳуқуқларни бузганлиги оқибатида, ушбу ҳуқуқ эгасининг талабларига кўра;
  • Сайтнинг бошқа Етказиб берувчилари ёки Фойдаланувчилари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ёки қонуний манфаатларини бошқача бузган тақдирда, уларнинг асосланган мурожаатига кўра;
  • Ушбу Битим ва Сайтда ахборот жойлаштириш қоидаларига мувофиқ, сайтда жойлаштириш тақиқланган ахборот жойлаштирилгани фош этилганда.

4.2.6. Фойдаланувчиларни хабардор қилиб ёки хабардор қилмасдан ва бунда шундай ўзгартиришлар ёки бекор қилишлар учун моддий ва (ёки) жавобгарликни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда, ўз ихтиёрига кўра, Сайт функционалидан фойдаланиш шартларига ўзгартиришлар киритиш.

4.2.7. Етказиб берувчиларни хабардор қилиб ёки хабардор қилмасдан ва бунда шундай ўзгартиришлар ёки бекор қилишлар учун моддий ва номоддий жавобгарликни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда Сайт сервислари ёки уларнинг бир қисмининг ишини тўхтатиш.

4.2.8. Шартномалар ёки бошқа асосларга кўра, Сайтни барча сервислари ва мазмуни билан, шу жумладан Етказиб берувчининг шахсий ахборотини, ўзининг ҳуқуқий ворисига ўтказиш. Бундай ўтказиш ҳақида Етказиб берувчилар ва Фойдаланувчиларни хабардор қилиш Сайт маъмуриятининг ихтиёрига кўра амалга оширилади.

4.3. Етказиб берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

4.3.1. Ўрганиш ва (ёки) харид қилиш мақсадида Сайтда ёки Ҳисоб ёзувларида эълон қилинган ахборотдан фойдаланиш.

4.3.2. Сайтда ёки ҳисоб ёзувида эълон қилинган Товарларни харид қилиш мақсадларида ҳаракатларни (буюртма жўнатиш, хат юбориш, Фойдаланувчининг кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилиш ва бошқалар) амалга ошириш.

4.3.3. terashop.uz да рўйхатдан ўтиш процедурасини бажара туриб, ҳисоб ёзувини яратиш.

4.3.4. Рўйхатдан ўтиш пайтида олиш мумкин бўлган шахсий кабинетга ва тегишли функциялар ҳамда имкониятларга кириш ҳуқуқини олиш.

4.3.5. Ўз таклифлари (товарлар, хизматлар) ҳақидаги, шунингдек, ўзи вакили бўлган компания тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш.

4.3.6. Аввал эълон қилинган ахборотни таҳрир қилиш ёки ўчириш.

4.3.7. Бошқа Фойдаланувчиларга хабарлар жўнатиш.

4.3.8. Электрон манзил бўйича сайтнинг ишлаши масалаларида таклифлар жўнатиш.

4.4. Етказиб берувчи қуйидаги мажбуриятларни олади:

4.4.1. Сайтга кириш учун зарур бўлган ўз маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик ёки сотмаслик. Етказиб берувчи, шунингдек, учинчи шахсларга ўз электрон манзили ва паролидан бевосита ёки билвосита фойдаланишга рухсат беришга ҳақли эмас.

4.4.2. Агар тизимга кириш учун маълумотлар очилган ёки учинчи шахслар томонидан фойдаланилган бўлиши мумкинлигига шубҳа қилишга сабаблари бўлса, зудлик билан ушбу маълумотларни ўзгартириш.

4.4.3. Ноқонуний, тажовузкор, ҳақорат қилувчи, туҳмат тарзидаги, ёлғонлиги олдиндан маълум бўлган, ишончли бўлмаган, қўпол, ғайриахлоқий бўлган, шунингдек Фойдаланувчилар, Етказиб берувчи ва Сайтга зарар етказувчи, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузувчи ахборотни ўз Ҳисоб ёзувида жойлаштирмаслик.

4.4.4. Реклама, тижорат ёки ташвиқот тусидаги, шунингдек, қўпол ва ҳақорат қилувчи иборалар ҳамда гаплардан иборат хатларни электрон хатлар шаклида сайтдан Фойдаланувчилар, бошқа Етказиб берувчиларга ахборот қилиб тарқатишни амалга оширмаслик.

4.4.5. Сайт инфраструктурасига номутаносиб катта юкланма бўлишга олиб келувчи ҳеч қандай ҳаракатлар қилмаслик.

4.4.6. Атайлаб Сайтнинг серверини ишдан чиқариш мақсадида компьютер вируслари тарқатиш, маълумотларни бузиш, такрорланувчи ахборотни доимий тарқатиш, кўп миқдорда электрон почта ва\ёки Сайтга сўровлар жўнатиш ва бошқа ҳаракатлар орқали бошқа Етказиб берувчилар, Фойдаланувчиларнинг Сайтдан фойдаланишига тўсиқ яратмаслик. Қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли Сайтнинг ишида бузилишларга олиб келувчи, Сайтдан меъёрида, мақсадли фойдаланиш доирасидан ташқарига чиқувчи бошқа ҳаракатларни амалга оширмаслик.

4.4.7. Сайт маъмуриятининг олдиндан берилган ёзма рухсатисиз, Сайтда мавжуд бўлган ҳар қандай ахборотдан нусха кўчирмаслик, уни қайта яратмаслик, ўзгартирмаслик ва жамоатчиликка тақдим этмаслик (Етказиб берувчининг ўзи тақдим этган Маълумотлар бундан мустасно).

4.4.8. terashop.uz га киришни чеклаш мақсадида Сайтнинг ишлаши ва бошқа фаолиятига, автоматик тизимлар ва жараёнларнинг ҳаракатига, бошқа тадбирларга тўсқинлик қилмаслик ва тўсқинлик бўлишига ҳаракат қилмаслик.

  1. КОМПАНИЯ РЕЙТИНГИ

5.1. Компания рейтинги - қидирув натижасида компания таклифларидаги устунликни ифодаловчи кўрсаткичдир.

5.2. Компаниянинг умумий йиғинди рейтинги terashop.uz даги фаолликни амалга оширганлик учун ҳисоб ёзувига бериладиган рейтинг баллари ҳисобига шаклланади.

5.3. Рейтинг баллари бериладиган параметрлар рўйхати Сайт маъмурияти томонидан белгиланади ва олдиндан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, ҳар қандай вақтда ўзгартирилиши, бекор қилиниши ёки тўлдирилиши мумкин.

5.4. Шунингдек Сайт маъмурияти сайтдаги маълум фаоллик учун бериладиган рейтинг баллари миқдорини ўзгартириши (кўпайтириши ёки камайтириши) ҳам мумкин.

  1. ЖАВОБГАРЛИК

6.1. Қарор қабул қилиш ёки terashop.uz да Товарлар харид қилиш ва хизматлар тўғрисида маълумот жойлаштириш давомида содир этилган бирон ҳаракатлар учун фақат Фойдаланувчининг ўзи жавобгардир.

6.2. Қуйидаги ҳолларда Сайт маъмурияти жавобгар эмас:

6.2.1. Фойдаланувчи томонидан эълон қилинган ёки тақдим этилган ахборотнинг мазмуни ва ишончлилиги учун;

6.2.2. terashop.uz да мавжуд бўлган реклама тарзидаги ахборотдан фойдаланиш орқали реклама қилинаётган, сотиб олинган ёки олинган Товарлар ва хизматларнинг сифати, яроқлилиги, хавфсизлиги, қонунийлиги, уларнинг умум эътироф этилган андазаларга ёки Фойдаланувчининг кутганларига мос келмаслик эҳтимоли учун;

6.2.3. Етакзиб берувчи олган ахборотдан фойдалангани оқибати учун ёки Етакзиб берувчи ўзига тегишли ахборотни жойлаштиргани оқибати учун;

6.2.4. Фойдаланувчига етказилган бевосита ёки билвосита зарар учун, шунингдек, Сайт материалларидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш иложи бўлмаганлиги натижасида етказилган ҳар қандай моддий ва номоддий зарар учун. Таклифларнинг мазмуни ва ишончлилиги, шунингдек, сайтда жойлаштирилган ахборотдан фойдаланиш натижасида етказилган бевосита ва билвосита зарар учун жавобгарлик тегишли таклифни эълон қилган Етакзиб берувчи зиммасида. Етказиб берувчилар ва Фойдаланувчилар ўртасидаги барча баҳслар ва низолар, terashop.uz вакилларини жалб этмаган ҳолда, уларнинг ўзлари томонидан мустақил ҳал қилинади;

6.2.5. terashop.uz да жойлаштирилган ахборотдан учинчи шахслар фойдаланганлиги (ҳам қонуний, ҳам ноқонуний), жумладан бу ахборотларни сайт доирасида ҳамда бошқа иложи бор усулларда амалга оширилган тасвирланиши ва тарқатилиши учун;

6.2.6. Оқибатидан қутулиш ёки уни бартараф этишнинг иложи бўлмаган ҳолатлар туфайли terashop.uz га киришни тақдим этиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки бажаришдаги қийинчиликлар (ҳокимият идораларининг қарорлари, меҳнат низолари, бахтсиз ҳодисалар, коммуникация умумий тизимларидаги узилишлар, ускуналар иши ва дастурий таъминотдаги техник узилишлар келтириб чиқарган сайт ишидаги бузилишлар ва ш.к.лар) учун.

6.3. Сайт маъмурияти қуйидагиларга кафолат бермайди:

6.3.1. Фойдаланувчининг ҳисоб ёзуви ва унда жойлаштирилган ахборотнинг сақланганлиги.

6.3.2. Хатолар ва узилишлар йўқлиги, жумладан дастурий таъминот ишида. Сайт маъмурияти бирон-бир узилишлар ва хатолар юзага келганда, уларни энг қисқа муддатларда бартараф этиш учун барча куч ва воситаларни ишга солишни.

  1. ФОРС МАЖОР

7.1. Тарафлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгар бўлмайдилар, агар бундай бажармаганлик Тарафларга боғлиқ бўлмаган, енгиб бўлмайдиган вазият (форс-мажор) натижасида юзага келганда, хусусан: табиий офатлар, техник носозликлар, ёнғинлар, оммавий тартибсизликлар, инқилоблар, ҳарбий ҳаракатлар, карантин эълон қилиниши ёки юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг таъсири остида бўлган деб расман тан олинган ҳудудларда рўй бераётган бошқа офатлар.

  1. МАХФИЙЛИК

8.1. terashop.uz нинг тегишли бўлимларида акс этадиган, ҳисоб ёзувларида эълон қилинган барча ахборот ҳамма олиши мумкин бўлган ахборот ҳисобланади, Етказиб берувчининг шахсий кабинетига кириш учун логин ва пароль бундан мустасно.

8.2. Сайт маъмурияти шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга, хусусан, terashop.uz сайтида расмийлаштирилган Сотувчилар, магазинлар эгалари ҳамда, истисносиз равишда, фақат terashop.uz сайтида расмийлаштирилган буюртмаларни бажариш, жумладан Товарларни етказиб бериш ва Фойдаланувчиларга реклама-ахборот хабарлари ва бошқа хабарларни жўнатиш мақсадида курьерлик хизматларига.

8.3. Сайт маъмурияти Фойдаланувчилар ва Етказиб берувчиларнинг шахсий ахборотидан ўз статистик ва маркетинг мақсадларида, аноним тарзда ва умумий кўринишда фойдаланиш, шунингдек, Фойдаланувчилар ва Етказиб берувчиларни хизматлар тақдим этилиши тартиби ҳақида хабардор қилиш учун фойдаланиш имконияти ҳуқуқини ҳам ўзида қолдиради.

8.4. Сайт маъмурияти Етказиб берувчиларнинг шахсий ахборотидан қуйидагилар туфайли мақсадга номувофиқ фойдаланиш эҳтимоли учун жавобгар бўлмайди:

8.4.1. Етказиб берувчилар сайтнинг ҳимоя қилинган саҳифаларига кириш учун зарур бўлган ўзларининг ноёб идентификациялаштирувчи маълумотларини шундай кириш ҳуқуқи бўлмаган шахсларга бергани учун.

8.4.2. Рўйхатдан ўтган Етказиб берувчилар ёки бошқа шахслар ва/ёки ташкилотлар Сайтдаги ахборотдан, ушбу Битим шартларини бузганда келиб чиққан, мақсадга номувофиқ фойдалангани учун.

  1. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

9.1. Ушбу Битим билан тартибга солинмаган ҳолларда, ушбу Битим Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ тартибга солинади.

9.2. Сайт маъмурияти томонидан ушбу Битимда назарда тутилган ёки қонуний равишда унга тегишли бўлган бирор ҳуқуқ ва ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик ёки уларни қўлламаслик, Сайт маъмурияти томонидан бундай ҳуқуқлар ва/ёки ҳуқуқий воситалардан воз кечганлигини англатмайди.

9.3. Ушбу Битимдаги параграфларнинг номи, истисносиз, фақат маълумот мақсадларида келтирилмоқда ва ушбу Битимнинг бирор шарти ҳамда қоидаларини назорат қилмайди, уларнинг мазмуни ёки шарҳланишига таъсир кўрсатмайди.

9.4. Агар ушбу Битимнинг бирор шарти ёки қоидаси ҳақиқий эмаслиги ёки бажариб бўлмайдиган эканлиги қатъий аниқланса, (a) ушбу Битимнинг бошқа шартлари ва қоидалари дахлсиз қолади ва (b) ҳақиқий бўлмаган шартлар ёки қоидалар ҳақиқий бўлган ва бажариш мумкин бўлган ҳамда ҳақиқий бўлмаган ёки бажаришнинг иложи бўлмаган шартлар ва қоидаларнинг мақсадларига нисбатан энг яқин мазмун билан ифодаланган шартлар ва қоидаларга алмаштирилиши шарт.

 

 

 

Scroll