Huawei смартфонлар, ҳайдовчисиз автомобиллар ва бошқа қурилмалар учун «сунъий онг»ли янги авлод процессорларини тақдим этди

Ascend 910 янги авлод дата-марказларида қўлланади, Ascend 310 чипини эса ҳайдовчисиз машиналар, смартфон ва «ақлли» соатлар, шунингдек, «буюмлар интернети» қурилмаларида қўллаш режалаштирилган.

iPhone XS Max энди «дисплейлар қироли» эмас. Уни тахтдан ким ағдарди?

Ҳозирча янги «қирол» дисплейи тестининг тафсилотлари эълон қилингани йўқ. DisplayMate экспертлари янги флагман экранининг тўлақонли тавсифини яқин кунлар ичида расмий сайтга жойлашларини айтишган.

ZTE Axon 9 Pro: Хитой флагмани савдога чиқмоқда

ZTE АҚШ санкциясидан кейин Берлиндаги IFA кўргазмасида ўзининг илк флагманини намойиш қилганди

Нақ еттита камерали смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Смартфон орқа панелидаги бош камера доирасимон блок ичида квадрат шаклдаги тўртта датчикни ўз ичига олган. Қурилманинг ромсиз дисплейида селфи-камеранинг учта модули учун алоҳида учта тирқиш очилган.

Google Pixel 3 ва 3 XL тақдим этилди: сюрпризсиз флагманлар

Бу йил Google смартфонлари учун омадсиз кечмоқда.

iPhone ва iPad қувватини тежашнинг осонгина йўли топилди!

Агарда сиз ҳам айфон ёки айпадингизни iOS 12 талқинигача янгилаган ва унинг қуввати тез камайиб қолаётганини сезган бўлсангиз, у ҳолда шу усулдан фойдаланиб, муаммони осонгина ҳал этишингиз мумкин.

Microsoft’дан тахланадиган смартфон: лойиҳа ҳали ёпилмаган, янги маълумотлар бор

Июл ойида Microsoft Andromeda, деб код номи берилган тахлама смартфонига дам берган эди.

Huawei’нинг бетакрор ромсиз слайдери – Honor Magic 2 тақдимот куни маълум!

Honor Magic 2 уч модулли бош камера ва Kirin 980 чипига эга. Унинг бармоқ изи сканери буткул ромсиз ва «ўйиқ»сиз дисплейга, олд камера эса корпуснинг юқори қисмидан сурилиб чиқувчи модулга жойлашган.

Samsung ишлатилган iPhone’ларни Apple’дан ҳам қимматроққа сотиб оляпти!

iPhone X’ларни жанубий кореялик компания нақ 600 АҚШ долларидан олишга рози. Apple эса ишлатилган юбилей флагмани учун фақат 525 доллар таклиф этади.

Huawei Mate 20: тармоқларда янги флагман ҳақида маълумот тарқалди

Mate 20 ва Mate 20 Pro флагманлари 16 октябрда Лондонда тақдим этилиши керак. Кутилишича, иккала қурилма ҳам 7-нанометрли Huawei Kirin 980 процессори билан таъминланади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш